Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлиб, қазо ва қадар мавзусидан алоҳида мавзудир ва бунинг баҳси, пайдо бўлган воқеси ҳам қазо ва қадардан алоҳидадир.
Шу сабабли, қазо ва қадар сўзлари ҳар бири алоҳида келганлиги ва ҳар бирининг муайян маъноси борлиги кўриниб турибди. Демак, бу иккала сўзни қазо ва қадар баҳсига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Яъни, қазо сўзининг ҳам, қадар сўзининг ҳам Шореъ томонидан ворид бўлган барча луғавий, шаръий маънолари билан на танҳо ҳолатда ва на биргаликда қазо ва қадар баҳсига алоқаси йўқ. Ва албатта бундай қазо ва қадар ҳақида шу иккаласи учун луғатда ва шариатда келган маънодан нарига ўтилмайди.
Оллоҳнинг илмини баён қилиб келган оятлар Оллоҳнинг илми барча нарсани қамраб олганлигидан далолат беради. Унга мисол Оллоҳнинг қуйидаги оятларидир:
مَا أَصَابَ مِنْ مُصِيبَةٍ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي أَنْفُسِكُمْ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ نَبْرَأَهَا إِنَّ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ
– „На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Оллоҳга осондир“, [57:22]
قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلاَّ مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلاَنَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلُ الْمُؤْمِنُونَ
– „Айтинг: «Бизга фақат Оллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг хожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Оллоҳгагина суянсинлар!»“, [9:51]
لاَ يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلاَ فِي الأَرْضِ وَلاَ أَصْغَرُ مِنْ ذَلِكَ وَلاَ أَكْبَرُ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ
– „Осмонлар ва ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Оллоҳ)дан махфий бўлмас, албатта очиқ Китобда (яъни Оллоҳнинг азалий ёзмиши - Лавҳул маҳфузда у) мавжуд бўлур“, [34:3]
وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُمْ بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُمْ بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَى أَجَلٌ مُسَمًّى ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
– „У кечаси «жонингизни оладиган» (яъни уйқу берадиган), кундузи қилган ишингизни биладиган зотдир. Сўнгра айтилган ажал (яшаш учун берилган муҳлат) адо қилиниши учун унда (яъни кундузи) сизларни «тирилтирур». Кейин Ўзига қайтишингиз бордир. Сўнгра сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур“. [6:60]
Бу оятлар Расулуллоҳга нозил бўлди, саҳобалар уларни ёдлаб тушунишди, уларнинг кўнгилларига қазо ва қадар баҳси келгани йўқ. Бундан ташқари, бу оятларнинг мазмуни, тушунчаси ва далолати Оллоҳнинг илмини баён қилиб турибди. Бунинг қазо ва қадар баҳсига алоқаси йўқ. Шунингдек:
54-бет
Бетлар:1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|